Қисқа, маълумот учун

  1. Елим-илгакчалар
    Кўп марта фойдаланишга мўлжалланган «Velcro» елим-илгакчалари турли кенгликга мослашиб тақилиш имкониятига эгадир.
  2. Эластик белбоғча
    Бел қисмида мавжуд эластик белбоғча , бола танасини тўлиқ эгаллашга мўлжаллангандир.
  3. Ёнбош тўсиқчалар
    Ёнбош тўсиқчалар ҳар тарафдан ҳаво ўтказувчи материаллардан ташкил топган бўлиб, бола ёнбош тарафида ётганида намлик ўтишини олдини олади
  4. Гипоаллерген қатлам
    Устки гипоаллерген қатлам - Тоза ҳаво майда тешикчалардан ўтади ва бола терисининг нафас олишини таъминлайди , намлик ушланишига йўл қўймай, бир вақтнинг ўзида намлик қатлам ичида ушланиб қолади.
  5. Қатлам
    Тарқатувчи қатлам- намликни таглик ичида тарқатишга ёрдам бериб, ҳавони ўтказади.
  6. Сингдирувчи қатлам
    Сингдирувчи қатлам – кучли намликни ўзига тортувчи қатлам, барча намликни ўзига тортиб, намликни майда гелли гранулаларга айлантириб, намликни ушланиб қолишига ёрдам беради.
  7. Намликни тарқатувчи қатлам
    Намликни тарқатувчи қатлам - намликни ўтишини олдини олувчи яна бир босқичлардан бўлиб- бу ҳаво ўтказувчи қатлим ҳисобланиб, пастги қатламни ҳимоя қилган ҳолда, намликни ички қатламга тарқатишга ёрдам беради.
  8. Ҳимояловчи қатлам
    Ташқи ҳимояловчи қатлам- ҳаво ўтказувчи ўта майин қатлам, тагликдан намлик ўтишини олдини олиди.
  9. Илгакча
    Илгакчалар ҳаво ўтказувчи материалдан ташкил топган бўлиб, ёнбош (елим илгачалар) олд қисмга қотирилиш учун мўлжалланган.
  1. 1. Тагликни қанлдай танлаш керак?
    1. Илгаклар вазияти қандай тўғри танланади ?

    Ҳар доим ҳам бола қоринчаси бир хил кўринишда бўлмайди, шу билан бирга бола кўп ҳаракатланиши, энгашиши сабаб таглик илгакчаларининг вазиятини тўғри белгилаш қийиндир. Биз сизга бола эмизикли ва ундан кейинги даврларда таглик тақиш жараёнларини сон-белгисига қараб эслаб қолишни маслаҳат берамиз. Қоидага кўра таглик сон-белгиси битта сонга ўзгариши мумкин, аммо шуни эслатиш керакки бу ўзгаришлар турли хил бўлиши мумкин, чунки болалар ҳар-хилдир. Таглик илгакларини тўғри тақиш учун , бола қоринчасига тўғри келувчи сон-белгили тагликни тўғри танланг. Бола ўсиши билан қоринчасига тўғри келувчи таглик сон-рақамини ўзгартиришни унутманг! 

    2. Қанчалик таранг?

    Янги туғилган болага тагликни таранг  тақиш зарурдир, чунки эркин ҳолатда таглик силжиши мумкин, бу эса намликни ўтишига олиб келиши мумкин. Аммо, бола ётган ҳолатда қоринчаси текис, тураётган ва овқатланаётган вақтда эса қоринчаси котталашади. Шунинг учун , бола овқатланаётган вақтда  ноқулайлик туғдирмаслик учун, таглик ёнбош кенглигини бир бармоқ кенглигида бўшатиш керак.

  2. 3. Намлик ўтишнинг қандай олдини олиш мумкин?

    Кенг тарқалган сабаблардан бири, бу таглик ўлчамининг нотўғри танланганидир. Бошланлишга биринчи ўлчамни тўғри танланганлигини текширинг. Шуни унутманг-ки бола ўсиш жараёнида кўпроқ сийишини назоратга олишнг. Бир ёшга келиб, янги туғилган чақалоқга нисбатан икки баробар кўпроқ сийиши мумкин. Таглик ҳажми болангиз учун лойиқ кўринса ҳам, у сийдик ҳажмини кўтара олмаслиги мумкин. Қанчалик таглик ҳажми катта бўлса, шача кўп суюқлик ҳажмини ўз ичига сингдириши мумкин. Шунинг учун агарда тез-тез намлик ўтишига гувоҳ бўлсангиз, катта ҳажмдаги тагликга ўтиш кераклигига эътибор беришни унутманг.
    Бундан ташқари, агарда сиз тўғри хажмдаги тагликни танлаган бўлсангиз ҳам, намлик ўтиши мавжуд бўлса, унда қуйдагиларга эътибор бериш шарт:

    • Оёқ сон тепа қисмида бурмалар ичга кирганлигига эътибор бериш.
    • Қорин атрофида илгакчалар тўғри ёпишганлигини кўздан кечириш.
    • Бола оёқчалари ва таглик оралиғида бўшлиқ йўқлигига эътибор бериш.
  3. Таглик турли қисмларидан намлик ўтишини олдини олиш учун маслаҳатлар
    Бел қисмидан намлик ўтишини
    • Сабаблар:

      Бола бели ва таглик оралиғида бўшлиқ бўлиши сабабли.
      Оёқчаларнинг доимий ҳаракатланиши(кўпинча S ҳажмдаги таглик) бўлиши сабабли.
      Таглик кўп қисми бел қисмига қараганда, қорин бўшлиғига тақилганлиги сабабли.

    • Маслаҳат:

      Намлик ўтишини олдини олиш учун, тагликни бола бел қисмига жойлаштирганингизда, тагликни керакли юқориликда тортганлигингизга ишонч ҳосил қилиш керак бўлади. Тагликнинг орқа қисм олд қисмига нисбатан баландроқ кўтарилган бўлиши керак. Илгакчалар тепадан пастга қараб ва қияроқ қилиб қотирилиши керак.

    Ён қисмидан намлик ўтишини
    • Сабаблар:

      Бола оёқчалари орасидаги бурмачалар ичги қисмга қаралган бўлса.
      Елим-илгакчалар нотўғри тақилган бўлса.
      Елим-илгакчалар тақиш жараёнида тескари жойлашган бўлса.

    • Маслаҳат:

      Таглик ёнбош қисмининг ички қисмга кириб қолмаганига ишонч ҳосил қилинг. Тақиш олдидан кераклича юқориликда жойлаштириб сўнг илгакчаларни тақинг. Агарда илгакчалар керакли бўлмаган жойда тақилганини сезган бўлсангиз, унда таглик сон- рақамини ўзгартириш зарур.

    Ён бош қисмидан намлик ўтишини
    • Сабаблар:

      Ён бош атрофида жойлашган бурмачалар ичга қараган бўлса..
      Ён бош атрофида бўшлиқ пайдо бўлган бўлса. (Кўпинча оёқ қисми атрофида ва таглик оралиғида болани автомобил ёки коляска ўриндиғига жойлаштирган вақтда оёқчалари сурилган бўлса бўшлиқ пайдо бўлиши мумкин.)

    • Маслаҳат:

      Тагликни киндикга етгунга қадар, керакли юқориликда кўтариш зарур. Бола оёқчалари атрофида таглик маҳкам туриши учун бўшлиқни йўқ қилиб тагликни маҳкамлаш зарур. Бурмачалар ташқи қисмга қараганига ишонч ҳосил қилинг. Агарда болага ҳавфсизлик камари тақилган вақтда намлик ўтаётган бўлса, таглик елим-илгакчаларини керакли қуйи даражада тақиш зарурдир.

  4. 4. Таглик алмаштириш жараёнида айрим айёрликлар.
    • 1. Болани қандай жойлаштириш зарур?

      Тагликни шундай жойлаштириш зарурки, бола танаси тагликнинг ўрта қисмига жойлашиб, тагликнинг олд қимси орқа қисмнинг чегарасига теккис тақилиши керак.

    • 2. Агарда боланинг киндик қисми нам ва қизарган бўлса.

      Докани киндик қисмига жойлаштириб, тагликни тақиш жараёнида киндик қисмини босиб қўймасдан тақилишига эътибор бериш.

    • 3. Таглик бола оёқчалари ва қорин атрофига тўғри жойлаштириш.

      Болаларнинг қорин ва оёқчалар айланаси ҳар хил бўлади. Айрим вақтларда , таглик бола қорни ва оёқлари атрофини қисиб қўйиши ҳам мумкин. Тагликни тўғри жойлаштириш жараёнида, яхшироғи боланинг қорин ва оёқчаларини қисиб қўймасликга эътибор бериш керак.
      Агарда оёқ қисми таранг бўлиб қолса , унда таглик орқа қисми кўпроқ қолдирилиб, олд қисми қориннинг устидан диаганал ҳолда тақилади.

      Агарда оёқ қисми бўшашиб қолса, унда таглик олд қисми кўпроқ қолдирилиб, олд қисми қориннинг пастки қисмидан диаганал ҳолда тақилади.

    • 4.Агарда бола бели ва таглик ўртасида бўшлиқ пайдо бўлса.

      Айрим вақтларда бел ва таглик оралиғида бўлиқ бўлмасликни олдини олиш қийиндир. Чунки бола ўтирган вақтида таглик қорин бўшлиғида яхши жойлашган бўлса ҳам, бел қисмида тўлиқ таранг турмаслиги мумкин.

      Бундай холларда таглик тўғри жойлашиши учун, илгакчаларни диагонал бўйлаб тақиш керак бўлади.

    • 5. Таглик бола танасида из қолдирса.

      Агарда бундай ҳолат юз берса, ҳавотир олишга ўрин йўқ. Чунки бу ҳолат бола жойлашиши ва терининг тузилишига боғлиқ бўлади. Агарда бола оёқчаланинг тепа сон қисмида (бурмачалар) ва қорин қисмида излар ҳар сафар пайдо бўлса, таклик илгакчалари ва таглик кенглигини ўзгартириб кўришга ҳаракат қилинг.

      6. Таглик бола бел қисмидан силжияпитими?

      Бола оёқчалари ва бел қисми билан кўп ҳаракатлинса, таглик силжишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда болага паски қисмида тугмачали ич киймини кийдириш маъқулдир (масалан, боди).